Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилояти давлат Солиқ бошқармасига янги ўринбосар тайинланди

Давлат солиқ қўмитасининг тегишли буйруғига кўра, Акбаров Мадаминжон Абдуғофурович Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Мадаминжон Акбаров 1972 йилда Фарғона вилоятида туғилган. У 1996 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган.
У солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 1995 йилда Қува тумани давлат солиқ инспекцияси Таҳлил, истиқболни белгилаш бўлими давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Ҳозирга қадар Фарғона ва Наманган вилояти ДСБ ва Фарғона вилояти ҳудудий ДСИларида турли лавозимларда фаолият юритган.
М.Акбаров янги лавозимга тайинлангунга қадар эса Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ назорати бўлими Сайёр солиқ текширувлари шуъбаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
Фарғона вилояти ДСБ бошлиғининг аввалги ўринбосари А.Ботиралиев Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган эди.
Мавзуга оид

11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди

19:58 / 21.05.2025
Яйпанда шундай ошхона бор: Ош салат, нон ва чойи билан 8 минг, шўрва эса 10 минг сўм

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025