Андижонда 40 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари аниқланди

Божхона пости орқали юртимизга кириб келаётган "Ласетти" русумли автомобиль тўхтатилганда, унинг ичида умумий қиймати 40,5 миллион сўмлик 108 дона “Неотон” номли дори воситалари борлиги аниқланди.
Мазкур автомобиль М.У. бошқарувида бўлган. Сифати кафолатланмаган дори воситалари эса фуқаро А.А.га тегишли бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Аввалроқ, Катта миқдорда Трамадол ва Лирика дори воситалари тўхтатиб қолинганлигини хабар қилган эдик.
Мавзуга оид

22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди

23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди

19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

07:50 / 24.05.2025