Жаҳон | 20:01 / 24.04.2021
6492
1 дақиқада ўқилади

Туркия Ироқда Курдистон ишчи партиясига қарши ҳарбий операция бошлади

Операцияга Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари, артиллерия ва махсус хизмат аскарлари жалб этилган.

Фото: DPA

Туркия қуролли кучлари Ироқ шимолида Курдистон ишчи партияси аъзоларига қарши ҳарбий операция бошлади. Бу ҳақда Yeni Safak газетаси хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, операция Ироқнинг Метин аҳоли пункти ҳудудида ўтказилмоқда. Операцияга Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари, артиллерия ва махсус хизмат аскарлари жалб этилган.

Аввалроқ Milliyet  газетаси мамлакат ҳарбий самолётлари партиянинг Метин, Зап, Авашин-Басян ва Қандилдаги объектларига зарба берганини маълум қилганди.

Туркия Ироқдаги Курдистон ишчи партиясига қарши илгари ҳам бир неча марта операциялар ўтказган. Мамлакат парламенти қуролли кучларнинг республика чегарасидан ташқарида ҳаракатланишига берилган мандатни мунтазам равишда янгилаб боради. 

 Туркияда Курдистон ишчи партияси террорчи ташкилот деб эълон қилинган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид