Жамият | 09:05 / 25.04.2021
4333
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 550 мингга яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 24 апрель куни республика ҳудудлари бўйлаб жами 15 778 нафар киши COVID-19га қарши эмлангани ҳақида хабар берди. 

Шу тариқа айни кунгача Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 544 529 нафарга етди.

24 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Сурхондарё вилояти (3161 нафар),
  • Самарқанд вилояти (2554 нафар),
  • Наманган вилояти (2235 нафар) банд қилди. 

Коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:

  • Фарғона вилоятида 73 479 нафар, 
  • Наманган вилоятида 58 995 нафар, 
  • Самарқанд вилоятида 54 054 нафар,
  • Андижон вилоятида 52 435 нафарни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 1 апрелдан вилоятлар марказлари ва катта шаҳарларда бошланди. Май ойида эмлаш тадбирлари туман марказлари ва кичик шаҳарларда амалга оширилади.

Вакцина 65 ёшдан ошган фуқароларга ва COVID-19'ни юқтириш хавфи бўлган тиббиёт ходимларига бепул берилмоқда. Июнь ойида эса бошқа аҳоли қатламини ҳам эмлашни бошлаш режалаштирилган.

Айни пайтда ўзбекистонликлар AstraZeneca ва Хитой ва Ўзбекистон ҳамкорлигидаги ZF-UZ-VAС2001 вакцинаси билан эмланмоқда. 

23 апрел куни мамлакатга «Спутник V» вакцинасининг дастлабки партияси келтирилди.

COVAX дастури доирасида жорий йилнинг май-июн ойларида 2 млн доза AstraZeneca, апрел-июн ойларида эса 3,5 млн доза ZF-UZ-VAK2001 вакциналарини Ўзбекистонга олиб келиш режалаштирилган.

Йил охиригача 7 миллион кишини эмлаш режалаштирилган.

 

Мавзуга оид