Навоийлик қизларни фоҳишалик учун Туркияга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди
Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан навоийлик қизларни фоҳишалик учун Туркия давлатига юбормоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Kun.uz'га Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ўктам Усмонов хабар берди.
Маълум қилинишича, Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи, ўз ҳамтовоқлари орасида «Гўзал» тахаллуси билан ном қозонган фуқаро вилоят ҳудудида яшовчи қизларни шаҳвоний мақсадда ишга таклиф қилиш орқали Туркия давлатига юборишни кўзлаб юрганлик ҳолати аниқланган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида «Гўзал» Қизилтепа туманида яшовчи 30 ёшли К.Т.ни Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳри орқали Туркияга олиб кетиб, фоҳишаликка ёллаш мақсадида Андижон вилояти, Пахтаобод тумани, «Маданият» халқаро чегара ўтказиш пункти орқали олиб ўтиб кетмоқчи бўлган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

21:12 / 23.05.2025
Туркияда 2016 йилги давлат тўнтаришига алоқадор ўнлаб ҳарбийлар ҳибсга олинди

20:30 / 17.05.2025