Жамият | 10:17 / 27.04.2021
3528
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда сўнгги бир кунда 20 мингдан ошиқ киши эмланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина қабул қилганлар сони 570 минг нафарга яқинлашгани ҳақида хабар берди.

«26 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 21 405 нафар киши COVID-19га қарши эмланди. 

Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 565 934 нафарга етди», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида. 

26 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Қашқадарё вилояти (2500 нафар),
  • Тошкент шаҳри (2497 нафар),
  • Самарқанд вилояти (2351 нафар),
  • Тошкент вилояти (2117 нафар),
  • Фарғона вилояти (2038 нафар) банд қилди. 

Коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:

  • Фарғона вилоятида 75517 нафар, 
  • Наманган вилоятида 60144 нафар, 
  • Самарқанд вилоятида 56405 нафар,
  • Андижон вилоятида 54297 нафарни ташкил қилмоқда.

Мавзуга оид