Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияга кириш учун жорий этилган қоидалар 31 майга қадар узайтирилди
Ташқи ишлар вазирлиги Туркияга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига махсус маълумот билан чиқди.
Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга кўра, Туркия ҳукумати чет эл давлатлари фуқароларининг (6 ёш ва ундан катта) мамлакатга кириши учун илгари киритилган қоидаларни 2021 йил 31 майга қадар узайтирди.
Қоидаларга мувофиқ:
- Туркияга келишдан 72 соат олдин ПЗР тестидан ўтиш ва инглиз тилига таржима қилинган QR-кодли тегишли маълумотнома олиниши керак. Маълумотномада Negative Sars-CoV-2 PCR сўзлари ёзилган бўлиши лозим;
- https://register.health.gov.tr ҳаволаси орқали Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги веб-сайтида ПЗР тестини топшириш тўғрисидаги шаклни тўлдириш керак. Бунда хорижга чиқиш паспортида ёзилгани каби инглиз тилида исм, фамилия, телефон, электрон почта, авиарейс, Туркияда вақтинча туриш манзили, Туркияга келгунга қадар охирги 10 кун ичида ташриф буюрган мамлакатлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши керак;
- тўлдирилган ариза шаклини чоп этинг ва уни мобил қурилмага (смартфон, планшет ва ҳ.к.) юклаб олинг – анкетани тўлдиргандан сўнг саёҳат пайтида тақдим этилиши керак бўлган шахсий HES-коди ҳосил бўлади, Туркияда меҳмонхона, қатор объектларни зиёрат қилиш ва тадбирларда иштирок этиш учун ушбу HES-кодни кўрсатиш талаб этилади. HES-кодини босма шаклда ҳам, мобил қурилманинг экранида ҳам тақдим этиш мумкин;
- жўнаш аэропортида авиакомпания ходимига қоғозга чиқарилган ёки мобил қурилмага юклаб олинган сўровномани тақдим этиш лозим. Анкетасиз самолётга чиқиш рад этилади.
Таъкидланишича, Туркияга HES-кодисиз келган хорижий давлатлар фуқароларига мамлакатга кириш тақиқланиши ҳамда улар ўзларининг маблағлари ҳисобидан депортация қилиниши мумкин.
Ушбу талаб транзит йўловчиларига тааллуқли эмас, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025