Ўзбекистон | 17:50 / 28.04.2021
3486
2 дақиқада ўқилади

Аниқланган камчиликни камайтириб кўрсатиш учун пора олган шахс ушланди

Жиззах шаҳрида ижтимоий соҳа объектларининг бирида аниқланган камайтириб кўрсатиш учун 1 000 доллар пора талаб қилган молия бўлими ходими ушланди

ДХХ вилоят бошқармаси томонидан Жиззах шаҳридаги ижтимоий соҳа объектларининг бирида директор лавозимида ишлаб келаётган фуқаронинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбир давомида, ижтимоий соҳа объектларининг бирида ўтказилган текширувда аниқланган молиявий хато ва камчиликларни камайтириб кўрсатиш эвазига Жиззах шаҳар Молия бўлимининг ходимларидан бири директордан 1 000 АҚШ доллари беришни талаб қилган. 

Ушбу маблағларни Шароф Рашидов тумани «Учтепа» МФЙ ҳудудида, бошқарувида бўлган «Gentra» машинасида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Жиззах шаҳрида ўқишга киритиб қўйиш эвазига пора олган шахс аниқлагани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид