Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров Путин нега Зеленскийнинг қўнғироғига жавоб бермаганини айтди
Унинг сўзларига кўра, Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ҳамда президент Владимир Зеленскийнинг қўнғироқлари Донбассдаги вазиятни барқарорлаштириш мавзуси билан боғлиқ.
Донбассда тўрт нафар ҳарбий ҳалок бўлганидан сўнг Россия президенти Владимир Путин Украина президенти Владимир Зеленскийнинг қўнғироғига жавоб бермади. Сабаби, бу Донбассдаги айирмачилар вакиллари билан муҳокама қилинадиган масала, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Унинг сўзларига кўра, Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ҳамда президент Владимир Зеленскийнинг қўнғироқлари Донбассдаги вазиятни барқарорлаштириш мавзуси билан боғлиқ.
"Бу эса улар ушбу йўналишда Минск келишувларини четлаб ўтишга ва Россияни низодаги томонлардан бири сифатида кўрсатишга уринишаётганини англатади", деди у.
Лавровнинг айтишича, Россия томони Киев билан фақат икки томонлама муносабатларни яхшилаш масаласини муҳокама қилишга тайёр.
Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин Украина президенти Владимир Зеленский билан фақат икки томонлама муносабатларни муҳокама қилиши мумкинлигини айтганди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025