Жамият | 12:35 / 29.04.2021
30608
1 дақиқада ўқилади

Kun.uz мухбирларининг Россияга сафари: таассуротлар

2019 йил ноябр-декабр ойларида Kun.uz сайти ходимлари Россия Федерациясига сафар қилди. Сафар давомида ва ундан кейин ҳам кўплаб мақолалар, интервюлар, Россиядаги меҳнат мигрантлари ҳаётидан лавҳалар сайт ўқувчиларига тақдим этилди.

Аммо пандемия Ўзбекистонга ҳам кириб келгач, сафар таассуротларига бағишланган якуний лавҳани эътиборларингизга ҳавола қилиш мавриди бўлмади.

Қуйидаги видеолавҳада Россияга сафар қай тарзда ўтгани, Москвада ўзбекистонликлар учун квартира топиш қийинлиги, патент ва регистрация жараёнларида биз дуч келган ҳолатлар, чегара постида ушланиб қолиш ва бошқа воқеа-ҳодисалар ҳақида сўз боради.

Сафаримиз давомида Россияга борувчи ўзбекларнинг аксари кун кўраётган турмуш шароитларида яшаб, воқеликка бевосита гувоҳ бўлишни мақсад қилгандик. Хизмат сафаридан тайёрланган мақола ва интервюлар билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.

Мавзуга оид