Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга ўсимлик ёғини олиб кириш ҚҚСдан озод қилинди
“Аҳолини айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга доир чоралар тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.
Қонун билан Солиқ кодексига қўшимчалар киритилди. Унга кўра, 2021 йил майдан 31 декабргача қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди:
- Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;
- ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.
Қонунга мувофиқ, 2021 йил 1 майдан 31 декабргача:
- айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан экспорт божхона божлари киритилади;
- тадбиркорларга ўзлари томонидан импорт қилинган кунгабоқар ёғи ва кунгабоқар уруғларини қайта ишлаш натижасида олинган ўсимлик ёғининг (ТИФ ТН бўйича коди 1512 11 – 1512 19) 50 фоизидан ошмаган қисмини экспорт қилишга рухсат берилади.
Aввалроқ, депутатлар ўсимлик ёғини вақтинча ҚҚСдан озод қилиш борасида қарор қабул қилиб, у Сенатда маъқулланганди.
Kun.uz йилнинг 1-чорагида кунгабоқар ёғи, апрел ойида эса пахта ёғининг нархи кескин ошиб кетгани борасида таҳлилий мақолалар эълон қилганди.
Шунингдек, Монополияга қарши қўмита пахта ёғи ва чигит нархи назоратини кучайтириши маълум бўлди.
Мавзуга оид
16:08 / 24.05.2025
82 миллиард сўмлик ҚҚС тадбиркорларга ноқонуний қайтарилгани аниқланди – ДХХ
11:39 / 05.05.2025
Кам таъминланган оилаларга 19 млрд сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди
12:11 / 27.03.2025
Барча фармацевтика ва тиббий хизмат кўрсатувчи компаниялар ҚҚС тўловчисига айланади
10:56 / 18.03.2025