Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Қашқадарё вилояти ҳокимига яна бир ўринбосар ва вилоят ҳокимлиги юридик хизмати бош юрисконсульти тайинланган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Азамат Авазов Қашқадарё вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.
Азамат Авазов 1986 йил Косон туманида туғилган. Тошкент ахборот технологиялари университети ва Малайзиянинг «Lincoln University» магистратурасини тамомлаган. У янги лавозимга тайинлангунга қадар вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Шунингдек, Равшанов Ринат Мейлиевич вилоят ҳокимлиги юридик хизмати бош юрисконсульти лавозимига тайинланган. У бунгача «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Қарши минтақавий темир йўл узелига қарашли вагон депоси ҳуқуқшуноси вазифасида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳам тайинланган. Аввал Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Нодир Эркаев вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.
Маълумот учун, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев коронавирус юқтирган ва айни дамда Тошкент шаҳрида даволанмоқда.
Мавзуга оид
12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди
17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди
11:53 / 06.05.2025