Ўзбекистон | 10:16 / 01.05.2021
6435
1 дақиқада ўқилади

Андижон вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Андижон вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари — вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Азизхон Максумов Нодиржон ўғли тайинланди.

А.Максумов 1992 йилда Андижон шаҳрида таваллуд топган. 2013 йилда Осиё Тинч Океани технология ва инновация университети (Малайзия), 2017 Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (магистратура) тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2013 йил Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси рақобат муҳитини ривожлантириш ва ноҳалол рақобатга йўл қўймаслик бошқармаси биринчи тоифали мутахассиси вазифасидан бошлаган.

Тайинловга қадар А.Максумов Андижон вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.

Аввалроқ, Улуғнор туманига прокурор ҳоким бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Мавзуга оид