Ўзбекистон | 10:27 / 02.05.2021
31052
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда яна икки киши касаллик қурбони бўлди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда яна 400га яқин касалланиш ҳолати қайд этилгани, Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида янги ҳолатлар қайд этилиши юқорилигича қолаётгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 91643 (+393) нафарни ташкил этмоқда, дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 6 нафари Андижон вилоятида,
  • 4 нафари Бухоро вилоятида,
  • 8 нафари Жиззах вилоятида,
  • 7 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 5 нафари Наманган вилоятида,
  • 72 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 4 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 9 нафари Фарғона вилоятида,
  • 8 нафари Хоразм вилоятида,
  • 46 нафари Тошкент вилоятида,
  • 216 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
  • Бухоро вилоятида 8 нафар,
  • Жиззах вилоятида 19 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
  • Навоий вилоятида 5 нафар,
  • Наманган вилоятида 8 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 64 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 11 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 17 нафар,
  • Фарғона вилоятида 2 нафар,
  • Хоразм вилоятида 5 нафар,
  • Тошкент вилоятида 44 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 128 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 87628 (+315) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 652 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3363 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид