Ўзбекистон | 07:10 / 03.05.2021
2782
1 дақиқада ўқилади

Бухоро шаҳрида Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ўтказилади

Президентнинг «Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда май ойида Бухоро шаҳрида Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ўтказилади.

Белгиланишича, фестиваль 2022 йил 21–25 май кунлари ва унинг доирасида «Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида хорижий мамлакатларнинг заргарлик тармоғи вакиллари, хорижий инвесторлар, экспертлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда «Uzbek Jewellery Fair» заргарлик саноатининг замонавий асбоб-ускуналари, технологиялари ва буюмларининг йиллик халқаро кўргазма-савдоси ўтказилади.

Аввалроқ мазкур қарор лойиҳаси эълон қилингани ва унда нималар назарда тутилгани ҳақида хабар берилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид