Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Косон тумани ИИБга янги бошлиқ тайинланди
Қашқадарё вилояти Косон тумани ички ишлар бўлимига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан Илҳом Қутлимуратов Косон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.
Илҳом Қутлимуратов 1970 йил Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида туғилган. У фаолияти давомида Ички ишлар вазирлиги тизимидаги турли лавозимларда ишлаган. 2019 йилда Сирдарё вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатган.
Маълумот учун, бугун 3 май куни Косон тумани ИИБ бошлиғи Улуғбек Отақулов ўз лавозимидан озод қилиниб, Шаҳрисабз шаҳар ИИБ бошлиғи этиб тайинланган.
Мавзуга оид
23:56 / 20.05.2025
ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни қўлга олишда ёрдам берган фуқаро 10 млн сўм билан тақдирланди
20:24 / 19.05.2025
Тошкентда руҳий касал эркак ички ишлар ходимини пичоқлади
10:06 / 21.04.2025
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди
12:04 / 05.04.2025