Ўзбекистон | 07:07 / 05.05.2021
1783
1 дақиқада ўқилади

Навоийда 1-чоракда қанча давлат хизматлари кўрсатилгани маълум қилинди 

Вилоятда жорий йил якунига қадар давлат хизматлари тури 200 тага, онлайн хизматлар олиш эса 60 тага етказилиши кутиляпти. Бу ҳақда ДХА Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди. 

Бошқарма бошлиғи Беҳзод Сафаровнинг таъкидлашича, 2021 йилнинг 1-чораги давомида Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига жами 92 523 та давлат хизмати кўрсатилган. 

Ушбу даврда 2 235 та тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилган. Ўрганишлар давомида жами давлат хизмати кўрсатиш бўйича 2 434 та қонун бузилиш ҳолатлари ҳам аниқланган. Шунингдек, мазкур даврда ФҲДЁ бўлимлари томонидан вилоят бўйича 4 815 та туғилиш, 1 516 та никоҳ, 289 та ажралиш, 1 074 та ўлим ҳолати қайд этилган.  

Матбуот анжуманида журналистларнинг марказларда нега ходимлар сони камлиги, субсидия, ичимлик сув ҳисоблагичларини қиёсловдан ўтказиш, боғча масалалари ва кадастр хизматлари бўйича саволларига ҳам бошқарма масъуллари томонидан жавоб қайтарилди.

Мавзуга оид