Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 07:47 / 05.05.2021
5132
1 дақиқада ўқилади
Тошкент - Хўжакент электропоезди ҳаракат жадвали бир кунга ўзгаради
Фото: Газета.uz
Тошкент - Хўжакент йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро электропоездлар ҳаракат жадвали бир кунга ўзгаради.
2021 йил 5 май куни соат 08:30дан 16:30гача Тошкент минтақавий темир йўл узелига қарашли Салар - Яланғоч станциялари оралиғидаги темир йўлда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Шу боис, 5 май куни соат 07:10 ҳамда 14:06да Тошкент - Хўжакент йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро электропоездлар қатнови вақтинча тўхтатилади.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти бундай ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўраган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш