Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Узун туманида топилган мурданинг шахси ва ўлим сабабига ойдинлик киритилди
Бугун, 6 май куни тонгда Узун тумани ҳудудида номаълум шахс жасади топилган. Вилоят ИИБ ахборот хизмати мурданинг шахси ҳақидаги маълумотлар ҳамда ўлим сабабларини маълум қилди ва ҳодиса юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Узун тумани марказий шифохонасининг маълумотига кўра, бугун, 6 май куни соат 5:45да, Сариосиё туманида яшовчи фуқаро М.Р. туманнинг Ўзбекистон маҳалласи ҳудудида вафот этган.
Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, марҳум юрак инфаркт миокарди, бронхолневмония, пиелонефрит, жигарда цирроз бошланиши, алкоголдан заҳарланиш оқибатида вафот этган.
«Ижтимоий тармоқларда Узун тумани марказидаги кўприк атрофидан номаълум шахснинг мурдаси топилгани тўғрисида тарқалган хабарда нотўғри маълумот тарқатилган. Шу куни вафот этган марҳум М.Р.нинг шахси аниқ бўлиб, у сурункали касаллиги сабаб тўсатдан вафот этган.
Шу ўринда, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига мазкур тармоқлар орқали турли мавзудаги нотўғри маълумотлар ҳам тарқалаётганини маълум қилиб, улардан нохолис, нотўғри хабарларга ишонмаслик ҳамда ортиқча ваҳимага берилмасликни сўраймиз», дейилади муносабатда.
Мавзуга оид

12:04 / 05.04.2025
«Жиноят таркиби аниқланмади» – Узун туманида сўроққа олиб кетилган фуқаро вафот этгани юзасидан текширув якунланди

13:30 / 28.02.2025
Узун туман ИИБда фуқаро вафот этиши билан боғлиқ ҳолатни прокуратура ва Омбудсман ўрганмоқда

14:50 / 27.02.2025
ИИБдан яна ўлик чиқди: Узундаги қотиллик иши доирасида сўроққа олиб кетилган фермер вафот этди

17:44 / 26.02.2025