“Онажон, касал бўлганим учун мени кечиринг...” – оққонга чалинган болалар изтироби
Жигаргўшамиз хоҳ кичкина бўлсин, хоҳ катта бетоблигида барига бирдай куюнамиз. Ҳар қандай ташвишлар-у, қайғулар бунинг олдида арзимасга айланади. Мудҳиш касаллик оққон буларнинг баридан ўтиб тушади.
Ўлим билан олишаётган Дилнура
Дилнурага оққон ташхиси Бухорода қўйилган. Ҳозирда Тошкентдаги Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш шифохонасида даволанаётган қизалоқ ҳолсиз ва тушкун. Оила танг аҳволда қолганлиги сабаб хорижда ишлаш учун кетмоқчи бўлган отаси ҳам қизининг аҳволи оғирлашгани сабаб кетолмай қолган. “Бир кечада 9 марталаб тутқаноқ хуружини ўтказиб, ўлим билан олишди қизим. Боламни қайтариб берди бизга”,- дейди онаси Нигора.
Дилнура Ориповага оид маълумотлар:
Агробанк: 8600 0417 6972 4684 отаси Дониёр Аллаев номида
Сбербанк: 4187 8000 0039 9493 отаси Дониёр Аллаев номида
Телефон: 998993106983 (отаси)
Фарзанд кулгусига ҳеч нарса етмайди...
“Бу касални эшитиб тамом бўлдим. Ёлғон бўлиб чиқишини қанчалик хоҳламай, барибир шундай кун бор экан бошимизда. Бу ерда қўрқувдан, ҳадикдан ҳар кун ўлиб тириласиз”,- дейди Диёрбек онаси изтиробларини ифодалаш учун. Бемор боласи билан тенг дард чекаётган она дунёда ҳеч бир нарса фарзандлар кулгусига етмаслигини, дунё ташвишлари унинг олдида арзимас эканлигини айтади.
Диёрбек Рўзимуродовга оид маълумотлар:
Агробанк: 8600 0417 5213 4586 онаси Муниса Шарипова номида
Сбербанк: 4817 7601 6297 5167 қариндоши Абдусаттор Алимқулов номида
Телефон: 998912131666 (онаси)
Касаллигим учун мени кечиринг, онажон...
12 яшар Улуғбек оқ-қорани таниб улгурмасидан дард исканжасига тушди. Буни эшитган кунидан бери дунёларга сиғмаётган онаси халқдан ёрдам сўраш оғирлигини, аммо боласининг дард чекаётганини кўриш ундан ҳам қийинлигини айтади. Баъзида азоблардан тўйган боланинг ўлимга ҳам рози бўлиши яқинларни баттар изтиробга солади. Ота-онасини бу аҳволда кўрган Улуғбек касал бўлганлиги учун ўзини айбдор ҳис қилиб қолган.
“Дори-дармонларимиз шифохона томонидан имкон қадар етказиб бериляпти, шифокорлардан беҳад миннатдормиз”,- дейди онаси Зулайҳо опа.
Улуғбек Жўраевга оид маълумотлар:
Агробанк: 8600 0417 9700 3390 онаси Саитова Зулайҳо номида
Ҳумо: 9860 0301 0136 4864 онаси Саитова Зулайҳо номида
Телефон: 998973140985 (онаси)
Гул умрининг уч йили касалхонада ўтаётган қиз шифо истайди
Маҳфузахон умрининг 17 ёшли баҳорини касалхонада, томчи дориларга кишанланиб ўтказмоқда. Бўй қизларнинг нозик ҳис-туйғулари унга бегона: фақат тузалишни, соғайиб ота-онасини ғамдан қутқаришни истайди холос. Чунки улар 3 йилдан бери Маҳфузанинг тузалиши учун бор имкониятларини ишга солишди. Энди яхшилар кўмагидан умид билан ватандошларимизга юзланишга мажбур бўлишди.
Маҳфуза Ғозихоновага оид маълумотлар:
Агробанк: 8600 0423 5162 9257 онаси Хосият Шаропова номида
Виза: 4231 2000 0078 0014 онаси Хосият Шаропова номида
Сбербанк: 5336 6901 4873 4397 акаси Муҳаммадқодир Ғозихонов номида
Телефон: 998 93 9827279 (онаси)
Ҳар лаҳзасида савоблар ёғилиб турган ойнинг сўнгги кунларини бошдан кечираётган савобталаб юртдошларимиз бу болаларнинг дардларига, бу оналарнинг изтиробларига бефарқ бўлмаслиги илинжида дуо қиламиз. Ҳеч бир онанинг кўзига фарзанди сабаб ёшлар тўлмасин, беморлигини кўрсатмасин!
Гулмира Тошниёзова тайёрлади,
тасвирчи Шерзод Эгамбердиев.
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024