Ўзбекистон | 23:02 / 07.05.2021
12806
2 дақиқада ўқилади

Қўйлиқда чироқ ўчиб, метро бекати ҳам қоронғиликда қолди

Тошкент ер усти метросининг Қўйлиқ бозори яқинидаги 7-бекатига келган йўловчилар қоронғиликдан телефонларининг чироғини ёқиб кўчага чиқишига тўғри келди.

Воқеа гувоҳларининг Kun.uz'га маълум қилишича, 7 май куни соат 21:00дан сўнг шу атрофдаги мавзеда чироқ ўчгани сабаб бекат ҳам қоронғиликда қолган.

Машинист бекатда йўловчиларни туширишдан олдин бу ҳақда 2 марта огоҳлантирган.

UPD. Соат 23:29да «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот маркази ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

«Бугун, 07.05.2021, соат 21:10 да шаҳардан электр таъминотининг узилиши содир бўлди, бу эса Тошкент метрополитенининг ҳалқа йўналишидаги «7-бекат» станциясида ёритиш тизимига, яъни 100 дона ёритиш лампаларини ўчишига ҳам таъсир кўрсатди.

Бу ҳодиса метро поездларининг ҳаракатига таъсир қилмади. Электр таъминоти 22:00да тикланди», – дейилади компания ахборотида.

Мавзуга оид