Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меркел Германияда коронавируснинг учинчи тўлқини якунланганини маълум қилди
Германияда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони камайишда давом этмоқда.
Германия канцлери Ангела Меркел мамлакат коронавируснинг учинчи тўлқинини тўхтатишга муваффақ бўлганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, карантин чоралари қисман юмшатилиши мумкин.
Morgenpost нашрининг хабар беришича, Германияда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони камайишда давом этмоқда.
Шунингдек, Меркел Евроиттифоқда фойдаланишга рухсат берилмаган вакциналар масаласига ҳам ойдинлик киритиш зарурлигини қайд этди. Ҳозирда Германия Россиянинг «Спутник V» вакцинасини маъқуллаш тарафдори, вакцина айни пайтда Европа дори воситалари агентлиги томонидан ўрганиб чиқилмоқда.
3 май куни Германия ҳукумати коронавирусга қарши эмланганлар учун карантинни енгиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилганди. Bild нашрининг ёзишича, эмланган ва коронавирусдан соғайган фуқаролар муассаса ва дўконларга бориши, хорижий мамлакатлардан қайтиб келганидан сўнг карантинга олинмаслиги мумкин.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025