Жамият | 14:37 / 09.05.2021
5745
2 дақиқада ўқилади

ERIELL Group Қашқадарё вилояти фахрийларини қутлади

Фото: ERIELL Group

Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 76-йиллиги арафасида ERIELL Group анъананага кўра Қашқадарё вилояти фахрийларини қутлади.

Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирлар доирасида ERIELL Group вакиллари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда Қарши шаҳри ва Қашқадарё вилоятининг 8 та туманида истиқомат қилувчи 22 нафар фахрийни зиёрат қилди. Ҳарбий оркестр чиқиши ва байрам дастури йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

– Биз халқимиз бошига тушган мураккаб синовлар ҳақидаги хотира ҳали ҳам барҳаёт эканидан жуда мамнунмиз, – деди уруш йилларида фашистлар концлагери даҳшатларини бошидан кечирган фахрий Вера Андреевна Носирова. – Бизнинг учрашувлар ҳамиша илиқлик ва самимийлик руҳида ўтади, бундай эътибордан бошимиз кўкка етади.

Тадбирда шунингдек туманлар ҳокимлари, мактаб ўқувчилари, Мудофаа вазирлиги вакиллари ҳам иштирок этди.

– Ҳурматли фахрийларимиз эътиборга муҳтож, улар учун ёш авлод уларнинг жасоратини доими ёдда сақлаши муҳим, – дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди ERIELL Group “Ўрта Осиё” МББ раҳбари Баҳромбек Исмоилов. – Биз яна бир бор уларга ўз ҳурматимизни изҳор этиш ва мусаффо осмонимиз учун миннатдорлик билдиришдан мамнунмиз».

ERIELL Group Ўзбекистон фуқаролари ва Улуғ Ватан уруши фахрийларини энг эзгу айём – Хотира ва қадрлаш куни билан қутлайди! Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин, мустаҳкам соғлик, тинчлик-тотувлик, меҳр-муҳаббат ва яқинларингиз эътибори ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

ERIELL Group Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид