Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
4 ойда Ўзбекистонга қарийб 2 млрд доллар жўнатилди
Жорий йилнинг дастлабки 4 ойи давомида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмаларининг ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 50 фоизга ошди.
Марказий банк 2021 йилнинг январ-апрел ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмаларининг ҳажми ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, ўтган 4 ой давомида Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан қарийб 1,99 млрд. доллар маблағ юборилган. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 663 млн. доллар ёки 50 фоиз, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан эса 34 фоизга ошган.
Шу билан бир қаторда, чет элга юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори 478 млн. долларга етган.
Натижада, 2021 йилнинг январ-апрел ойларида трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо қарийб 1,52 млрд. долларни ташкил этмоқда.
Бундан аввал, январ-март ойларида Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан 1,42 миллиард доллар пул жўнатилгани, хорижга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари эса 353 миллион долларга етгани хабар қилинганди.
Маълумот учун, 2020 йилда республикага келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 6,03 миллиард долларни ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 17 миллион долларга ёки 0,3 фоизга ошган.
Мавзуга оид
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
10:11 / 04.05.2025
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
20:43 / 30.04.2025
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади
12:24 / 24.04.2025