Ўзбекистон | 10:18 / 12.05.2021
2039
2 дақиқада ўқилади

Наманган вилоятида «Спутник-V» вакцинаси билан эмлаш бошланди

Наманган вилоятида 1-босқичда COVID-19’га қарши эмланиши лозим бўлган 65 ёшдан катта аҳоли ва тиббиёт ходимлари ҳамда ўқитувчи, МТТ ходимлари, сурункали касаллиги бор аҳолини эмлаш ишлари давом этмоқда.

Вилоятда 118420 нафар 65 ёшдан катталар ҳамда 35361 нафар тиббиёт ходимини 1-босқичда эмлаш учун 58 000 доза АstraZeneca, 183 000 доза ZF-UZ-VAC2001 коронавирусга қарши вакциналари олиб келиниб, шаҳар ва туманларга «совуқлик занжири» қоидаларига амал қилган ҳолда тарқатилди.

Хавф гуруҳида бўлган ўқитувчилар, мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари, сурункали касаллиги бўлган аҳолини коронавирусга қарши эмлаш учун шаҳар, туманларга 3-босқич учун олиб қўйилган 61 000 доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси етказиб берилди. 

Эмлаш жараёнлари бошлангандан буён жами 114 981 нафар фуқаро COVID-19’га қарши 1-босқичда, 15 498 нафари 2-босқичда эмланди. 114 981 нафар фуқародан 41 218 нафари 65 ёшдан катталардир.

Жами 25 474 нафар тиббиёт ходими, сурункали касалликлари бор аҳоли қатламининг 8 693 нафари, мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг 10 135 нафари, мактаб ўқитувчиларининг 29 402 нафари эмланди.
 
Бугунги кунда 2-эмлаш (ревакцинация)да AstraZeneca вакцинаси билан 9266 нафар, ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эса 6232 нафар аҳоли эмланди. 

1- ва 2-босқичда барча эмлаш олган аҳоли қатламига 3 кунлик патронаж кузатувлари йўлга қўйилган бўлиб, шаҳар ва туман даволаш-профилактика муассасалари томонидан эмлашдан сўнгги ножўя ҳолатлар кузатилгани ҳақида шошилинч хабарлар келиб тушмаган.

Мавзуга оид