Ўзбекистон | 11:25 / 12.05.2021
6627
3 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев: «Бу йил иқтисодиётимизга мисли кўрилмаган пул сарфладик»

Давлат раҳбари макроиқтисодий вазият, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича, биринчи ярим йилликдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда.

“Май-июнь ойларида оилавий тадбиркорлик дастурларига 1,6 триллион сўм маблағ ажратиш, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бу орқали камида 30 минг нафар фуқарога даромад манбаи учун шароит яратиши керак.
 
Соҳалар кесимида, саноатда – 3 триллион сўм, савдо ва хизмат кўрсатишда – 2,1 триллион сўм, қишлоқ хўжалигида – 1,8 триллион сўм, қурилишда – 978 миллиард сўм, транспорт ва коммуникацияда – 547 миллиард сўмлик муаммоли кредитлар вужудга келган.

Агар бу пуллар иқтисодга қайтса, қанча фойда бўларди? Агар қайтмаса, бу кредитларни кимларга бергансизлар?! Бу пуллар қайтиши ҳозир иқтисодиётимизга ҳаводек зарур. Бу йил иқтисодиётимизга мисли кўрилмаган пул сарфладик.

Ҳудудлар кесимида Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг ҳар бирига қарийб 1 триллион сўмдан муаммоли кредитлар тўғри келмоқда. Бу маблағларни қайтаришга бош вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор ва тижорат банклари раҳбарлари шахсан жавоб берадилар.

Бунда, Умурзоқов – 5 триллион сўм, Қўчқоров – 4,2 триллион сўм, Раматов – 2,2 триллион сўм, Ғаниев – 1,8 триллион сўм, Мусаев – 120 миллиард сўм, Абдуҳакимов – 103 миллиард сўмнинг қайтимига тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари билан бирдек жавоб беради”, талаб қўйди президент.

Раматов, Қўчқоров, Умурзоқов, Ғаниев, Мусаев, Абдуҳакимов вилоят ҳокимлари билан бирга, икки ҳафта муддатда ўз комплексига кирувчи корхоналарнинг муаммоли қарздорлигини тўлиқ хатловдан ўтказиб, иккинчи чорак якунига қадар уларнинг камида 25 фоизини, йил якунига қадар эса 100 фоиз қайтимини таъминлаш бўйича ҳудудлар ва тармоқлар кесимида графикни тасдиқласин.

Қорақалпоғистон – 14 миллиард сўм, Андижон – 68 миллиард сўм, Бухоро – 13 миллиард сўм, Жиззах – 27 миллиард сўм, Қашқадарё – 39 миллиард сўм, Навоий – 24 миллиард сўм, Наманган – 67 миллиард сўм, Самарқанд – 44 миллиард сўм, Сурхондарё – 35 миллиард сўм, Сирдарё – 48 миллиард сўм, Тошкент вилояти – 19 миллиард сўм, Фарғона – 41 миллиард сўм, Хоразм – 16 миллиард сўм ва Тошкент шаҳри – 10 миллиард сўм.

Бу пулларнинг қайтарилиши учун ҳар бир ҳоким шахсан жавобгар бўлади”, – дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид