Жаҳон | 15:05 / 14.05.2021
4319
2 дақиқада ўқилади

Эмланган америкаликларга жамоат жойларида ниқобсиз юришга рухсат берилди

AҚШнинг 119 миллион аҳолиси коронавирусга қарши тўлиқ эмланди ва эмланган америкаликлар энди жамоат жойларида ниқобсиз юриши мумкин. Бу имкониятга вакцина қабул қилишга рағбат сифатида қаралмоқда.

Фото: The New York Times

Пайшанба куни федерал саломатлик расмийлари эмланган америкаликлар жамоат жойларида ниқобсиз юриши мумкинлиги ва ижтимоий масофа сақлаши шарт эмаслигини маълум қилди. Бунга Қўшма Штатларда пандемия ниҳоясига етиши мумкинлигининг аниқ белгиси сифатида қаралмоқда. 

Тиббий ниқоблардан фойдаланишни тўхтатишга рухсат бериш, эмлашни ҳали хам давом эттираётган миллионлаб одамларга рағбат беради.

Чоршанба кунигача, тахминан, 155 миллион киши Covid-19 вакцинасининг камида битта дозасини олган ва америкаликларнинг тахминан, учдан бир қисми, яъни 119 миллион киши тўлиқ эмланган.

Бироқ эмлаш тезлиги сусайгани айтилмоқда. Вакцина билан таъминловчилар кунига 2,09 миллион доза вакцина етказиб бермоқда, бу апрел ойининг ўрталарида қайд этилган 3,38 миллионлик кўрсаткичдан 38 фоизга кам дегани.

Aввалроқ AҚШда Johnson & Johnson компаниясининг 15 млн доза вакцинаси Балтимор шаҳридаги заводда йўл қўйилган хатолик сабабли яроқсизга чиқарилгани маълум қилинганди.

Завод ишчилари  Johnson & Johnson вакцинасига бошқа компания вакцинаси таркибий қисмларини қўшиб юборишганди.

Мавзуга оид