Наманганда яна бир йирик ЙТҲ рўй бериб 2 киши вафот этди, 2 киши шифохонага ётқизилган

12 май куни Норин туманининг “Чўжа — Ҳаққулобод” йўлида Нексия, Дамас ҳамда УАЗ машиналари иштирокида содир бўлган автоҳалокатда 2 киши ҳалок бўлган.
2021 йил 12 май куни соат 10:30 ларда, “Чўжа — Ҳаққулобод” автомобил йўлининг 22-км.да, 1977 йилда туғилган ҳайдовчи Нексия автомобилини бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетади ва ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Дамас русумли автомобилга тўқнашиб кетади. Сўнг ушбу автомобил орқасида ҳаракатланиб келаётган УАЗ автомобили билан тўқнашган.
Натижада, Нексия русумли автомобилда бўлган 2 нафар йўловчи “бош мия очиқ шикасти” жароҳати билан воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, Нексия ҳайдовчиси ҳамда 2 нафар йўловчи “бош мия шикасти, бош мия чайқалиши, қўшма шикасти” ташхиси билан туман марказий шифохонасига ётқизилган.
- Сўнгги кунларда республиканинг турли ҳудудларида йирик йўл-транспорт ҳодисалари кўп кузатилмоқда. 8 май куни Фарғона вилоятида, 10 май куни Қашқадарё вилоятида рўй берган ЙТҲлар оқибатида 6 ва 7 нафардан одам ҳалок бўлганди, 11 май куни эса Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри яқинида 3та автомобил иштирокидаги мудҳиш йўл-транспорт ҳодиса натижасида 6 киши ҳалок бўлди.
Мавзуга оид

18:04 / 16.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди

16:46 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди

14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

14:18 / 15.05.2025