Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониялик шифокорлар ҳукуматни Токио Олимпиадасини бекор қилишга чақирди
Бундан ташқари, Японияда Олимпиада ўйинларини ўтказишни бекор қилиш тўғрисидаги петиция 351 мингта овоз тўплади.
Япония шифокорлар касаба уюшмаси ҳукуматни Токиодаги Олимпиада ва Паралимпиада ўйинларини бекор қилишга чақирди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.
Касаба уюшмаси аъзолари Япония соғлиқни сақлаш вазирлигига мактуб йўллади ва уни мамлакат бош вазири Ёсихидэ Сугега етказишни сўради. Шифокорларнинг фикрича, ўн минглаб спортчилар ва уларнинг ҳамроҳлари COVID-19 билан касалланиш хавфини оширади.
"Ўйинларга бутун дунёдан ўн минглаб спортчилар, мураббийлар ва журналистлар келади. Шу боис Олимпиада ўйинларини хавфсиз ўтказиш имконсиз. Биз бунга мутлақо қаршимиз", - деди шифокорлар миллий иттифоқи раҳбари Наото Уэяма.
Бундан ташқари, Японияда Олимпиада ўйинларини ўтказишни бекор қилиш тўғрисидаги петиция 351 мингта овоз тўплади. Петиция Токио губернатори Юрико Коикэ, Япония ҳукумати, Олимпиада ўйинлари ташкилотчилари, Халқаро олимпия ва паралимпия қўмиталарига юборилди.
Worldometers сайти маълумотларига кўра, Японияда COVID-19 юқтирганлар сони 658,6 мингдан ошган, 11,1 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Ёзги Олимпиада ўйинлари пандемия сабабли 2020 йилдан 2021 йилга кўчирилганди.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025