Исроил фаластинликларга иқтисодий ёрдамни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
Исроил мудофаа вазири Бенни Ганц мамлакат Иордан дарёси ғарбий соҳилида кескинлик кучайишини истамаслигини, аммо армия вазиятнинг ҳар қандай ривожига тайёрлигини билдирган.
Агар Ғазо секторидан ракета ҳужумлари давом этадиган бўлса, Исроил ҳукумати Фаластинга иқтисодий ёрдам кўрсатишни тўхтатиб қўйиши мумкин, деди Исроил мудофаа вазири Бенни Ганц.
Jerusalem Post газетасининг ёзишича, Ганц бундай қарорни айнан унинг вазирлиги қабул қилишини айтган.
Бундан ташқари, у Исроил Иордан дарёси ғарбий соҳилида кескинлик кучайишини истамаслигини, аммо армия вазиятнинг ҳар қандай ривожига тайёрлигини билдирган.
Исроил ва Ғазо сектори чегарасидаги вазият бир неча кундан бери кескинлигича турибди. Ҳар икки томон бир-бирини ракеталардан ўққа тутмоқда.
Бундан ташқари, 14 май куни Иордан дарёсининг ғарбий соҳили – Маҳмуд Аббос назоратидаги ҳудудда ҳам кескинлик кучая бошлади. Бу ерда минглаб фаластинликлар Исроил ҳарбийлари билан тўқнашувга кирган.
Мавзуга оид
08:08 / 14.11.2024
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
20:47 / 12.11.2024
“Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз” — Шавкат Мирзиёев
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024