Ўзбекистон | 01:38 / 15.05.2021
48309
1 дақиқада ўқилади

“Менинг хоҳишим ҳар бир ўқитувчи 1000 доллар маош олсин” – Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев 14 май куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Тепақўрғон маҳалласига ташриф буюрди. 

Президент маҳалла маркази, дўконлар, тил ўрганиш маркази, ихчам босмахона фаолияти билан танишди. Туман фаоллари билан учрашуви чоғида таълим масаласига тўхталиб ўтди:

“Бугунги ўқитувчиларга талаб бошқача. Агар улар замонавий билимларга эга бўлмаса, ўз устида ишламаса, дарс бера олмайди. Болалар 2-3 ойда сездириб қўйишади. Самарқанднинг Нуробод туманидаги олис қишлоққа бошқа ҳудуддан келиб ишлаётган ўқитувчини кўрдингиз. У телевизорда чиқиб тўлқинланиб гапиряпти, “Мен 10 млн сўмдан ортиқ маош оляпман” деяпти. Ахир бу 1000 доллар дегани. Менинг хоҳишим ҳар бир ўқитувчи 1000 доллар маош олсин. Аста-секин бунга ҳам эришамиз”, – деди давлат раҳбари.

Мавзуга оид