Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда автомобил нархлари кескин ошиши тахмин қилинди
Европа бизнес ассоциацияси маълумотларига кўра, Россияда автомобилга бўлган талаб қарийб 300 фоизга ўсиши кузатилмоқда.
Юқори талаб сақланиб қолган ҳолда Россия автомобил бозоридаги тақчиллик машиналар нархининг 15 фоизгача ошишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда «Автостат» агентлиги директори Сергей Целиков маълум қилди.
Европа бизнес ассоциацияси маълумотларига кўра, Россияда автомобилга бўлган талаб қарийб 300 фоизга ўсиши кузатилмоқда. Қайд этилишича, бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Жорий йилнинг апрелида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 113 042 дона кўпроқ автомобил сотилган. Ўтган йили атиги 38 922 дона автомобил сотишга муваффақ бўлинган.
Кутилмаган талаб натижасида қатор моделлар тақчиллиги кузатилмоқда.
Аввалроқ Россия автобозорида пасайиш кузатилганди. Январ бошларида бошланган пасайиш мартга келиб тезлашганди.
Мавзуга оид
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
16:35 / 23.05.2025
Пискентдаги автополигондан сертификат олишнинг «навбатсиз» йўллари ҳам борми?
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
20:40 / 12.05.2025