Ўзбекистон | 19:44 / 16.05.2021
4134
2 дақиқада ўқилади

Фарғона вилоятидаги судларга янги ўринбосарлар ва судялар тайинланди

Судялар олий кенгаши ахборот хизматининг хабар беришича, 

Бобохон Ҳожиакбарович Ваҳобов судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди (бунгача Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судяси лавозимида ишлаган).

Алишер Абдуҳамидович Мадаминов судялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди (бунгача Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судяси лавозимида ишлаган).

Акмал Зуҳриддинович Розиқов — судялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг раиси лавозимига тайинланди.

Хуршид Искандарович Қосимов — ваколат муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди, шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судининг раиси лавозимидан озод этилди.

Беҳзод Хурсандович Эргашев — ваколат муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди, шу муносабат билан Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судяси лавозимидан озод этилди.

Фаррух Сойибжонович Абдураимов — ваколат муддати даврига Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судяси лавозимига қайта тайинланди, шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг раиси лавозимидан озод этилди.

Саидазизхон Саидаъзамхонович Акбаров — ваколат муддати даврига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди, шу муносабат билан Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судяси лавозимидан озод этилди.

Мавзуга оид