Наманганда икки мансабдор 10 минг доллар пора билан қўлга олинди
ДХХ Наманган вилоят бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда департамент ходимлари томонидан ўзказилган тезкор тадбирда 10 минг доллар эвазига 10 гектар ерни олиб беришни ваъда қилган икки мутасадди қўлга олинган.

Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасида юқори лавозимда ишловчи мутасаддиси Янгиқўрғон туманидан 10 гектар ерни боғдорчилик учун олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 10 минг доллар пора олаётган пайтда ДХХ томонидан қўлга олинган.
Суриштирув давомида вилоят ҳокимлиги мутасаддиси ушбу пулларни Янгиқўрғон туман ҳоким ўринбосарига олиб бориб бериши аниқланган ва тадбир давом эттирилиб у ҳам қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

20:16
Наманганда бир суткада 2 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди

21:56 / 15.05.2025
Наманганда газ заправкада «Жигули» ёниб кетди

18:39 / 14.05.2025
Наманган шаҳар ҳокими билан радарлар масаласида “ўчакишган” подполковник бошқа ишга ўтказилди

08:31 / 09.05.2025