Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда яна бир масжиднинг янги биноси қурилади
Самарқанд вилояти Нуробод тумани марказидаги масжиднинг янги биноси қурилиши бошланган. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Нуробод тумани марказидаги «Ҳазрати Али» жоме масжиди янги биносининг қурилиши бошланган. Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов бир гуруҳ имом-хатиблар билан Нурободда бўлиб, масжид қурилишига оқ фотиҳа бериб дуолар қилган.

Маълумот учун, «Ҳазрати Али» жоме масжидининг қурилиш ҳужжатлари тайёрланган бўлиб, унга кўра, масжидда бир вақтнинг ўзида 4 минг нафар намозхон ибодатини адо эта олади.
Таъкидланишича, масжид бир йил давомида қуриб битказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган
12:20 / 05.05.2025
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди
10:20 / 05.05.2025
Нурободда қарийб 17 минг гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалгани аниқланди
13:52 / 09.03.2025