Иқтисодиёт | 08:17 / 18.05.2021
8092
2 дақиқада ўқилади

Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга преференциялар қўлланилади

Молия вазирининг буйруғи билан Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2021 йилдаги 41-сон қарорига мувофиқ, низом қуйидаги бандлар билан тўлдирилди:

  • 34-1-банд, унда агар харидлар режа-жадвали 3 ой олдин махсус ахборот порталига жойлаштирилмаган бўлса, бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион орқали давлат харидларини амалга оширишда товарларни етказиб бериш муддати 7 кундан кам бўлмаслиги кераклиги назарда тутилган;
  • 47-1 ва 127-1-бандлар, уларга мувофиқ танловда (тендерда) хорижий етказиб берувчилар билан бирга икки ёки ундан ортиқ иштирокчилар – маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нарх преференцияси қўлланилади.

2021 йил 29 январдаги 41-сон ВМҚ билан тасдиқланган Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга (ишлар, хизматларга) преференция бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ тендерда (танловда) хорижий етказиб берувчилар билан бирга икки ва ундан ортиқ иштирокчилар – маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан нарх преференцияси қўлланилади.

Бунда ҳар бир лот бўйича 15 фоиз миқдорида нарх преференцияси берилади ҳамда республика ҳудудида саноат ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш) фаолиятини амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қўлланилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид