Туронбанк: Смартфонингиздан терминал сифатида фойдаланинг!
Бугун инсон ҳаётини енгиллаштирувчи янгидан янги технологиялар ишлаб чиқилиб, анъанавий дастур ва қурилмаларнинг ўрнини автоматлашган, замонавий мобил гаджетлар эгалламоқда. Айниқса, энг мураккаб ва сердаромад йўналиш бўлган хизмат кўрсатиш соҳасида уларнинг ўрни нақадар муҳим эканлигини
биз кундан кунга ҳис қиляпмиз. Таом буюртма қилиш, такси чақириш, масофадан онлайн тўловларни амалга ошириш ва ҳоказо.
Шундай бўлишига қарамасдан, баъзи ҳолларда айрим объектив ва субъектив сабабларга кўра, савдо шохобчаларида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ҳали ҳам эски усулларда тўловларни қабул қилиб, қатор муаммоларга дуч келишяпти. Тизимнинг ишламай қолиши, қурилманинг қуввати тугаб қолиши, чек учун қоғоз сарфлаш ва бошқа шу каби ҳолатлар.
Айни шу жиҳатни инобатга олган ҳолда ўтган йили Туронбанк Ўзбекистонда аналоги бўлмаган янги “One Touch” хизматини ишга тушириб, NFC функцияси мавжуд андроид смартфонлари орқали “Humo” пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш имконини тақдим этган эди.
Тасаввур қилиб кўринг, дўконингиздан бирон – бир харидни амалга оширган мижоз картасини телефонингизга текказиш орқали пулни бир зумда тўлайди. Ҳеч қандай техник носозлик ёки терминал сим – картасида пул қолмаганлиги сизга халақит бермайди. Ушбу хизматдан ҳозирга қадар пин – кодни термасдан фойдаланиш мумкин эди, яъни 100 минг сўмгача бўлган тўловларни қабул қилиш орқали.
Таклиф ва қизиқишлардан келиб чиқиб, Туронбанк жамоаси мазкур хизматнинг техник такомиллаштирилган шакли ва мантиқий давоми бўлган — "Pin on glass" технологиясини ҳам ишга туширди. МДҲ мамлакатлари орасида биринчи бор жорий қилинаётган ушбу уникал хизмат ёрдамида тадбиркорлар ўз смартфонларидан энди тўлақонли терминал сифатида фойдаланишлари мумкин.
Технологиянинг афзаллиги шундаки, у орқали 100 минг сўмдан ортиқ тўловларни амалга ошириш имкони мавжуд. Фақатгина харидор сотувчининг телефонида карта пин-кодини териши кифоя. Бундай “мобил терминал” билан кун якунида ҳисоб-китоб қилишга ҳожат ҳам қолмайди, ҳаммаси автоматлаштирилган!
Терминал учун ортиқча харажат қилишни хоҳламайдиган кичик тадбиркорларга, такси ва етказиб бериш хизмати каби жойида тўловни қабул қилувчи бизнес вакилларига ажойиб ечим!
Маълумот учун:
Сайт: turonbank.uz
Telegram: t.me/turonbankuz
Facebook: fb.com/turonbank
Instagram: instagram.com/turonbank
YouTube: Turonbank Media
TikTok: turonbank
Call-center: (+998 95) 144-60-00
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 25.06.2024
Туронбанк ёшлари учун Бухорода “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди
19:00 / 14.03.2024
Туронбанк талабаларни ўқиш давридаёқ мутахассисга айлантирмоқда
08:59 / 30.06.2023
Туронбанкнинг ёшлар лойиҳаси 400 нафар талабани қамраб олди
19:00 / 07.06.2023