Ўзбекистон | 12:00 / 21.05.2021
5752
5 дақиқада ўқилади

OLX сотув таҳлили: Ёзда қандай маҳсулотлар билан савдо қилиш фойдали?

Май, июнь, июль – бу харидорлар талаби ва маҳсулот таклифлари кескин ўзгарадиган давр. Бундай ўзгариш мантиқийдир: биз жазирама иссиқда, меҳнат таътили, каникуллар, пикник учун дала ҳовлига ва шаҳар ташқарисига саёҳат қилиш даврини бошлаймиз ва бу бизнинг ёз фаслини қулай ва қизиқарли тарзда ўтказишга бўлган эҳтиёжимизни шакллантиради. Сиз учун OLX.uz таҳлил маркази келгуси ойларда долзарб ва оммабоп бўладиган маҳсулотларга кутилаётган талабнинг қисқача ҳисоботини тайёрлади.

Ёзда энг оммабоп маҳсулотлар:

  • Кондиционер +675%
  • Бассейн +452%
  • Ҳовли асбоблари +152%
  • Болалар велосипедлари +144%
  • Қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари +129%
  • Музлаткич 101%

Маиший техника савдоси бўйича чемпионлар: кондиционерлар ва музлаткичларАлбатта, йилдан-йилга иқлимий жиҳозларига бўлган талаб ортиб бормоқда – кондиционерлар, вентиляторлар, кўп-бўлинмали (мульти-сплит) тизимлар ва ҳаттоки ҳаво намлагичлар. Май-июль ойларида уларга бўлган талаб ўртача 675 фоизга ошади! Сотувчилар собиқ иттифоқнинг БК-1500 ва БК-2300 ва турли хил маркадаги тежамкор кондиционерларидан тортиб энг сўнгги VRV тизимларига қадар улкан ассортиментни 3 000 000 дан 48 000 000 сўмгача бўлган нарх орасида таклиф қилмоқдалар. Айтганча, фойдаланувчилар Midea, Gree, Aux ва Artel брендларининг кондиционерларини бошқаларидан кўпроқ қидирмоқдалар.

Совуткичга бўлган талаб 101 фоизга ошади. Сотувчилар янги моделларни кенг нарх оралиғида ҳамда ишлатилган моделларни тақдим этадилар. Янги музлаткичлар орасида энг кўп таклифлар Indesit брендидандир, ишлатилган моделлар орасида эса Samsung етакчи ўринни эгаллайди.

 Уй ва боғ учун маҳсулотлар: бассейн етакчилик қилмоқда

Ўзингизни жазирамадан қутқариш ва мароқли вақт ўтказишингиз учун сотувчилар болалар ва катталар учун ҳар хил ўлчамдаги бассейнларни таклиф қилмоқдалар. Бу маҳсулотларга талаб доимий равишда ошиб бормоқда, бу сафар рекорд даражада – 452 фоиз. OLX.uz да янги ва ишлатилган бассейнлар орасида тежамкор вариантдан то премиум вариантларга қадар сотиш учун 700 га яқин эълонлар йиғилди. Уларни етказиб бериш ва ўрнатиш шартлари билан сотиб олишингиз мумкин. Аммо! Май, июнь ва июль ойларида уй ҳовузларини 10 мингдан ортиқ харидорлар сотиб олишлари тахмин қилинмоқда. Бу сотувчилар учун ўз эълонларини жойлаштиришнинг ва харидорлар учун – харид қилишнинг айни вақти эканлигини англатади.

Велосипедлар, скутерлар ва бошқа "болалар" транспортлари

Болалар таътилга чиқишди – улар учун OLX.uz сайтидаги сотувчилар турли хил транспорт воситаларини таклиф қилмоқдалар: велосипедлар, скутерлар, скейтбордлар, квадроцикллар, энг жажжи болажонлар учун эса – толокар(устида ўтириб учиш учун автомобил шаклидаги кичкина пластмасса аравача)лар, мусиқий плазмакарлар ва ходунок(юриш арафасидаги болалар учун сайр қилдирувчи аравача)лар. Range Rover, Mercedes Gelenwagen, Porsche, Toyota Prado, Lexus ва бошқа таниқли автомобил русумларининг мини-нусхалари бўлмиш электромобилларнинг жуда кўп қизиқарли моделлари 2 000 000 сўмдан бошланадиган нархларда таклиф этилмоқда. Ўтган йили болалар транспортига бўлган талаб май ойида ва ёзнинг биринчи икки ойида 144 фоизга ўсди ва бизнинг ҳисоботимизга кўра бу ёзда 10 мингдан ортиқ одам харид қилиши тахмин қилинмоқда.

 Майса ўриш машиналари, белкураклар, кетмонлар, барбекю ва бошқа дала ҳовли асбоб-ускуналари

Дала ҳовли мавсуми бошланди ва бу боғ асбоб-ускуналарига бўлган талабнинг 152 фоизга ўсишининг асосий сабабидир. Боғда, томорқада, дала ҳовлида ишлаш учун керак бўладиган барча нарсалар OLX.uz да тўпланган: аравачалар ва хаскашлар, ғалтакли ажойиб шланглар, трансформаторлар ва йиғма нарвонлар, пуркагичлар, йиғма айвонлар ва бошқа муҳим ускуналар. Мазали дам олиш учун – оригинал манқал (мангал), барбекю ва ўчоқларнинг катта танлови муҳайё. Бу ёзда 7 мингдан ортиқ киши боғ асбоб-ускуналарини сотиб олиши кутилмоқда, бу ўтган йилги кўрсаткичдан деярли икки баравар кўп.

 Уй ҳайвонлари

Қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари рукнида талаб катта бўлиб, ёз арафасида 129 фоизга кўтарилиб, қуёнлар, сигирлар ва бузоқлар, эчкилар, қўйлар ва қўзилар, отлар ва бошқа жониворларни сотиш бўйича кўплаб “биринчи қўл” таклифлар мавжуд бўлади. Жорий йилнинг май, июнь ва июль ойларида деярли 20 мингта олди-сотди амалга оширилади. Таклифлар доираси нафақат пойтахтни, балки бутун Ўзбекистонни қамраб олади ва бу географик жиҳатдан энг кенг қамровли рукндир.

OLX-да товарларни сотиб олиш ва сотиш ҳар доим фойдали ва қулайдир. OLX харидорларга нарх ва сифат нисбати жиҳатидан энг мақбул танловни амалга оширишга имкон беради ва сотувчиларга одамларнинг долзарб эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда муваффақиятли битимлар тузиш имкониятини беради.

Мавзуга оид