Ўзбекистон | 14:12 / 21.05.2021
2642
1 дақиқада ўқилади

«Uzbekistan Airways» Урганчдан Актауга қатновларни йўлга қўяди

 Жорий йилнинг 29 май кунидан бошлаб, ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Урганч шаҳридан Қозоғистоннинг Актау шаҳрига доимий қатновларни амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, Урганч – Актау парвоз чиптаси нархи: 1 099 000 сўмдан, Урганч – Актау – Урганч авиачиптаси нархи: 1 880 000 сўмдан бошлаб нархлар белгиланган.

Шунингдек, Тошкент – Урганч – Актау ва қайтиш йўналишида қулай уланишлар мавжуд.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид