Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ёшлар форуми Андижон 2021” Ўзбекистон ёшларини жамлади
Кеча, 20 май кун Андижонда “Ёшлар форуми 2021” фестивалига старт берилди.
Андижон вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур форумнинг мақсади Андижон вилоятида мактаб битирувчилари ҳамда 30 ёшгача бўлган ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш бўйича “Андижон вилояти тажрибаси”ни кенг тарғиб этишдан иборат.


Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Андижон темир йўл вокзалида республикамизининг турли ҳудудларидан келган 200 нафарга яқин иштирокчиларнинг тантанали тарзда кутиб олинди.


Меҳмонларга Заҳириддин Муҳаммад Бобур табриги саҳналаштирилган ҳолда намойиш этилди. Шундан сўнг шоҳ ва шоир ҳайкалининг пойига гулдасталар қўйилди.
Шундан сўнг форум иштирокчилари “Водий туризм маркази” дея номланадиган Хонобод шаҳри томон йўл олдилар.

Бу ерда “Андижон ошлари” танлови ташкил этилиб, унда 14 та дошқозонда 14 та ҳудуд иштирокчилари томонидан “Андижонча палов” тайёрлаш танлови ўтказилди.


Бир вақтнинг ўзида ёшлар иштирокида “Хонобод сиҳатгоҳи”нинг спорт майдончасида “Street workout” мусобақаси ташкил этилди.


Кечки вақтда Форум иштирокчиларини бир-бирлари билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида “Дўстлик гулхани” атрофига йиғилдилар.


Шу куни вилоятнинг Андижон, Асака, Олтинкўл, Балиқчи туманларида ёшлар учун кўплаб спорт ва кўнгилочар тадбирларда ўн минглаб ёшлар иштирок этди.

Тадбирнинг иккинчи куни меҳмонлар Андижон шаҳридаги ижтимоий-иқтисодиёт ва педагогика коллежи негизидаги ташкил этилган “Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази”га ташриф буюрадилар. Бу ерда имтиёзли кредит олиб фаолиятини йўлга қўйган уюшмаган ёшлар билан, ёш спортчилар томонидан кўргазма ташкил қилинади.

Бундан ташқари форум иштирокчилари Андижон шаҳридаги IT-парк фаолияти билан танишиб, бу ерда робототехника бўйича республика мусобақасида иштирок этишади.
Форум иштирокчилари ўртасида“Ёшлар форуми” ёшлар ҳаёти видео роликлар танлови ва яна 14 нафар иштирокчилар билан “Кибер спорт” мусобақаси ўтказилади.

Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида форум доирасида кўплаб тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025