Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша Туркиядан Bayraktar дронларини сотиб олади
Дронларни сотиб олиш бўйича келишув Полша президенти Анжей Дуданинг душанба куни Туркияга амалга оширадиган ташрифи давомида имзоланади.
Полша Туркиядан танкка қарши ракеталар билан қуролланган 24 дона учувчисиз бошқариладиган қурилма (дрон) сотиб олишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Мариуш Блашчак Полша радиоси эфирида маълум қилди.
"Булар Bayraktar дронлари", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, бу дронлар "Европа шарқида ўзини кўрсатган ва Яқин Шарқда фойдаланилмоқда".
"Полша қуролли кучларида илгари ҳеч қачон бўлмаган, синовдан ўтган, самарали, тажовузкорларни қўрқувга солувчи қурол пайдо бўлади", - деб таъкидлади Блашчак.
Маълумот берилишича, дронларни сотиб олиш бўйича келишув Полша президенти Анжей Дуданинг душанба куни Туркияга амалга оширадиган ташрифи давомида имзоланади.
Bayraktar TB2 – ҳаракат радиуси 150 км, крейсер тезлиги 130 км/с ва 50 килогача фойдали юк ташувчи дрон ҳисобланади.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025