Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда портлаган «Nexia»да ака-укалар вафот этган
Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати ҳабарига кўра, бугун, 22 май куни Чироқчи туман «Навоий» МФЙ Теракзор кўчасидан ўтган йўлда туманнинг «Қумдарё» МФЙ Оқтунли қишлоғида яшаган Б.Ж., унинг отаси Э.М.га тегишли бўлган «Nexia-1» русумли автомашинасини бошқариб кетаётган вақтда кучли портлаш содир бўлган.
Натижада «Nexia-1» автомашина ҳайдовчиси Б.Ж. ва автомобил салонида йўловчи сифатида кетаётган унинг укаси Х.Ж. воқеа жойида вафот этганлар.
Шунингдек, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган қишлоқдоши А.С. оғир тан жароҳати олиб туман тез тиббий ёрдам бўлимига тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан 22.05.2021 йилда Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 262-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айни вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
20:56 / 11.05.2025
“Бунинг охири борми?” – кофрунликлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан хавотирда
21:01 / 01.05.2025