Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ошди

Фото: KUN.UZ
Қорақалпоғистон Республикаси статистика бошқармасининг Kun.uz'га берган маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида 644,4 млрд сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 82,3 млрд сўмга ёки 14,7 фоизга ошган.
Ҳисобот даврида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг жами саноат ишлаб чиқаришдаги улуши 11,7 фоизни ташкил қилган.
Ҳудудлар кесимида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми:
- Нукус шаҳри – 94,2 млрд сўм;
- Aмударё тумани – 23,5 млрд сўм;
- Беруний тумани – 42 млрд сўм;
- Бозатаў тумани – 3,7 млрд сўм;
- Қораўзак тумани – 7,7 млрд сўм;
- Кегейли тумани – 21,4 млрд сўм;
- Қўнғирот тумани – 37 млрд сўм;
- Қанликўл тумани – 47,4 млрд сўм;
- Мўйноқ тумани – 23,7 млрд сўм;
- Нукус тумани – 9,4 млрд сўм;
- Тахиатош тумани – 83,2 млрд сўм;
- Тахтакўпир тумани – 34,3 млрд сўм;
- Тўрткўл тумани – 46,5 млрд сўм;
- Хўжайли тумани –49,1 млрд сўм;
- Чимбой тумани – 93,3 млрд сўм;
- Шуманай тумани – 7,5 млрд сўм;
- Элликқалъа тумани – 20,5 млрд сўм.
Мавзуга оид

10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди

11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди

13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди

11:21 / 23.05.2025