Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Колумбия ғарбидаги тартибсизликлар натижасида камида 10 киши ҳалок бўлди
Колумбия президенти Иван Дуке Кали полициясига тартибни тиклашда ёрдам бериш учун шаҳарга қўшимча қўшин жўнатишга буйруқ берди.
Колумбия ғарбида ўтказилган норозилик акциялари вақтида содир бўлган тартибсизликлар оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Efe Eme радиостанцияси хабар берди.
Радиостанциянинг маълумот беришича, Кали шаҳридаги тартибсизликлар бутун кун мобайнида давом этган. Қайд этилишича, шаҳарнинг турли районларида камида 10 киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари, кўплаб талончилик ҳолатлари содир этилган.
Колумбия президенти Иван Дуке Кали полициясига тартибни тиклашда ёрдам бериш учун шаҳарга қўшимча қўшин жўнатишга буйруқ берди.
Колумбияда 28 апрелдан буён солиқ ислоҳотига қарши норозилик намойишлари ўтказилмоқда. Боготе, Кали, Медельин ва бошқа шаҳарларда тартибсизликлар юз берган. Маълумотларга кўра, 2,2 мингдан ортиқ киши жароҳатланган, 43 киши ҳалок бўлган.
Кейинчалик ҳукумат ислоҳот режаларига ўзгартиришлар киритишга рози бўлди, аммо норозилик намойишлари тўхтамади.
Мавзуга оид
00:35 / 07.05.2025
Колумбияда 6 та маймунни божхонадан иштонларига яшириб олиб ўтишга уринган шахслар ушланди
22:36 / 24.04.2025
Кокаинни қонунийлаштиришга чақирган Колумбия президенти гиёҳванд моддаларга қарамликда айбланди
00:05 / 18.04.2025
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
18:07 / 19.03.2025