Жаҳон | 08:43 / 30.05.2021
6094
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда бортида 250дан ортиқ одам бўлган паромда ёнғин чиқди

Индонезия шарқида КМ Karya Indah туристик паромида ёнғин чиқди. Бортида 250дан кўпроқ одам бўлган кемада ёнғин у портдан чиққандан 15 дақиқа ўтиб бошланган.

Маълумотларга кўра, паром Шимолий Малку провинциясидаги Тернате шаҳридан Лимафатола оролидаги Санана портига йўналаётган бўлган.

Ёнғин чиққач паромда саросима бошланган. Баъзи йўловчилар ёнғиндан қочиш мақсадида сувга сакрашган. Уларни қутқарувчилар ва балиқчилар сувдан чиқариб олган.

Паромдан ҳаммаси бўлиб 257 кишини эвакуация қилишга муваффақ бўлинган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Таъкидланишича, ёнғин паромнинг машина бўлимида номаълум сабабларга кўра келиб чиққан. У буткул ёниб кетган. Ушбу ҳодиса юзасидан тергов бошланган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид