Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «Ёшлар ойлиги» тадбирларига старт берилди
Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги томонидан республиканинг барча ҳудудларида «Ёшлар ойлиги» тадбирларига старт берилди.
Бу ҳақда 1 июн куни АОКАда агентлик мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Таъкидланишича, биринчи маротаба ушбу ойлик доирасида ҳар бир кунга атаб ёшлар учун махсус тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Бунда туман (шаҳар)лар кесимида 30дан ортиқ креатив лойиҳалар амалга оширилади.

«Ёшлар ойлиги» доирасида қатор амалий лойиҳа, интеллектуал танлов, учрашув, бизнес марафон, спорт мусобақалари ҳамда гала концертлар ўтказилади.
Бунда биз жами 4 млн 300 мингдан ортиқ ёшларни қамраб олмоқчимиз», – деди агентлик директори ўринбосари Дилноза Каттахонова.

Агентлик мулозими матбуот анжумани давомида лойиҳага қанча маблағ ажратиляпти мазмунидаги саволга ҳам жавоб берди.
Унга кўра, «Ёшлар ойлиги» тадбирлари тўлиқ вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан молиялаштирилади. Бунда ҳокимликлар бюджетдан орттирилган даромадлардан фойдаланади.

30 июн куни тадбирларнинг Тошкент шаҳрида ўтадиган якуний финал лойиҳаларига ажратиладиган маблағлар бўйича эса жамоатчилик хабардор қилинади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда «Ёшлар куни» 2017 йил собиқ «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати тугатилиб, унинг ўрнида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил этилган – 30 июн кунидан бошлаб нишонлаб келинади.
Мавзуга оид
21:02 / 17.05.2025
Ўзбекистонда миллионлаб ёшларни бирлаштираётган йирик фестивал ўтказилмоқда
22:05 / 17.03.2025
Ёшлар етакчилари “Ibrat Academy” иловасининг пулли версиясини сотиб олишга мажбурлангани айтилди. Агентлик буни рад этди
20:50 / 27.02.2025
Амалдорлар дарахтларни кесаётганда ёшларни дарахт экишга илҳомлантириш мумкинми? – масъулларнинг жавоби
14:45 / 27.06.2024