Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Китоблик ота фарзандлари учун 6 500 доллар алимент тўлади
Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи ота фарзандлари учун 6 500 доллар алимент пулларини тўлаб берган. Бу ҳақда МИБ вилоят бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг 2017 йил 6 мартдаги суд буйруғига асосан қарздор О.И.дан ундирувчи М.У. фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун даромадининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Мазкур ундирувнинг ижро ҳужжати МИБ Китоб туман бўлими иш юритувида бўлган.
Қайд этилишича, қарздор ота шу вақтга қадар алимент пулларини ўз вақтида тўлаб келган. Шунингдек, О.И. фарзандлари вояга етгунига қадар бўлган алимент пулларини тўлаш истагини билдириб, ундирувчи билан ўзаро келишган. Сўнг, жами 6 500 долларни тўлаб берган. Ушбу пуллар тилхат асосида болаларнинг онасига топширилган.
Мавзуга оид
20:20 / 27.05.2025
Учқўрғон ҳокимлиги ходими икки аёлидан фарзандларига бир неча йиллик алимент қарзини тўламаяпти
14:15 / 09.04.2025
Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади
12:28 / 26.12.2024
Навоийда 2,5 йилдан бери қидирувда бўлган ота “дача”дан топилди
16:17 / 02.11.2024