Ўзбекистон | 11:17 / 03.06.2021
3999
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина олганлар сони 1,4 млн кишидан ошди

Ўзбекистонда 2 июнь куни жами 55 102 киши COVID-19’га қарши эмланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, шулардан 23 789 нафари биринчи босқичда, 30 339 нафар фуқаро иккинчи босқичда ҳамда 974 нафар фуқаро эса учинчи босқичда эмланган.

Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши 2 191 525 доза вакцинадан фойдаланилди, уларнинг 2256 дозаси учинчи ва 786 290 дозаси иккинчи босқичда қўлланган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 1 402 979 кишини ташкил этмоқда.

2 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни

  • Андижон вилояти (7045 доза),
  • Наманган вилояти (6327 доза),
  • Тошкент вилояти (6080 доза) банд қилди.

Коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони

  • Фарғона вилоятида 280 506 доза,
  • Наманган вилоятида 257 550 доза,
  • Андижон вилоятида 249 364 доза,
  • Самарқанд вилоятида 208 307 дозани ташкил қилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда чет элга кетадиган талабалар ва ОАВ ходимлари 31 майдан коронавирусга қарши эмланиши, ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланганларга 3-дозани қўллаш бошлангани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга оид