Энг арзон 5G смартфон тақдим этилди
Қурилма 6,6 дюймли IPS-экран, MediaTek Dimensity 700 процессори, 4 гигабайт тезкор ва 64 гигабайт доимий хотира билан жиҳозланган. Девайс 48,5 ва 2 мегапикселли учта камера, дактилоскопик сенсор, 5000 миллиампер-соат ҳажмли аккумуляторга эга.
Samsung компанияси 5G тармоғида ишлайдиган Galaxy A22 смартфони тақдимотини ўтказди.
Қурилма 6,6 дюймли IPS-экран, MediaTek Dimensity 700 процессори, 4 гигабайт тезкор ва 64 гигабайт доимий хотира билан жиҳозланган. Девайс 48, 5 ва 2 мегапикселли учта камера, дактилоскопик сенсор, 5000 миллиампер-соат ҳажмли аккумуляторга эга.
Смартфонга Android 11 операцион тизими ўрнатилган. Маълумот берилишича, Galaxy A22 энг арзон 5G смартфон ҳисобланади. Европада унинг 64 гигабайтли версияси 229 евро, 128 гигабайтли версияси эса 249 евро туради.
Samsung, шунингдек, смартфоннинг 4G тармоғида ишлайдиган соддалаштирилган версиясини ҳам тақдим қилди. У 6,4 дюймли OLED-экран ва MediaTek Helio G80 процессори билан жиҳозланган.
Мавзуга оид
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
21:48 / 18.09.2024
Xiaomi смартфон ишлаб чиқариш бўйича Apple компаниясини ортда қолдирди
19:00 / 29.08.2024
AI телевизорлар ҳақида тасаввурни ўзгартириб юборувчи инновацияларда муҳим бурилиш
16:40 / 08.06.2024