Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яманда АЁҚШга ракета тегиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди
Яманнинг нефтга бой Мариб вилоятида АЁҚШга ракета тегиши оқибатида камида 16 киши, жумладан, болалар ҳалок бўлди. Ҳукумат ракета зарбасида ҳусийларни айбламоқда.
“Ҳусийлар учирган ракета АЁҚШга тушди ва кучли портлашларга олиб келди”, деб маълум қилган ҳукуматдаги манба.
Портлашлар ортидан чиққан ёнғинда бир неча автомобил олов ичида қолган. Бир неча ўнлаб одамлар турли оғирликдаги куйиш жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Қурбонлар орасида 5 бола бор.
Таъкидланишича, ҳусийлар февралда Мариб вилоятини эгаллаб олиш мақсадида ҳукумат армиясига қарши йирик амалиётни бошлаган.
Ямандаги ўзаро қарама-қарши томонлар ўртасида БМТ томонидан яқинда ташкил этилган музокаралар эса самарасиз якунланган.
Яманда 2014 йил охиридан бери фуқаролик уруши давом этиб келмоқда. Унда пойтахт Сано ва мамлакатнинг шимолий ҳудудларини эгаллаб олган ҳусийлар ҳамда Саудия Арабистони ва БАА томонидан қўллаб-қувватланувчи ҳукумат қўшинлари ўзаро курашмоқда.
Мавзуга оид
09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
15:41 / 15.05.2025
Исроил армияси яна Яман портларини эвакуация қилишга чақирди
20:17 / 09.05.2025
АҚШ Ямандаги ҳужумларига 1 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфлади
18:47 / 07.05.2025